ПИЁЗ – МИЯ ҚАРИШИНИ СЕКИНЛАШТИРАДИ
Гули ШАЙХОВА, тиббиёт фанлари доктори, профессор, нутрициолог
- Франциялик олимларнинг таъкидлашларича, пиёз миядаги қариш жараёнини секинлаштирар экан.
Уларнинг фикрича, пиёздаги фаол бирикмалар қонга тушиши натижасида миянинг хотира ва ҳиссиётларга масъул ҳужайралари ёшариб боради. - Олимлар пиёзнинг саратонга қарши курашиш хусусиятини ҳам аниқлашга муваффақ бўлишди.
- У аёлларда учрайдиган жинсий аъзолардаги хавфли ўсмаларнинг олдини олишга ёрдам беради.
- Пиёзнинг афзаллиги шундаги, у пиширилганда ҳам таркибида 70 фоиз витаминлар сақланиб қолади.