tishlar sog‘lomligi

Texnika olami

#Фойдали_тавсия

НАФАСИНГИЗ ТОЗАМИ?

Тишимиз, тилимиз ва милкларда яшайдиган бактериялар ҳам инсондек овқатланади, чиқинди чиқарди. Айниқса гўшт ва оқсилни кўп истеъмол қиладиганлар, тиши касалланган, протез қўйдирганлар оғзида нохуш ҳид кўп бўлади.

Нима қилиш керак?
✅ Яқинларингиздан  бундай нохушлик сизда бор-йўқлигини сўраб, ўзингизни текшириб кўринг.

✅ Тил устини кунда скребок  ёки ош қошиқ билан қириб, тозалаб туринг.
Тиш тозалагичдан ташқари тиш оралиқларини ип билан тозаланг, мисвоқ ҳам туз ва сода билан тозаланса яхши ёрдам беради.

✅ Аэрозол, тиш элексерининг фойдаси йўқ, чунки улар 10-15 дақиқагача сақланади, улар гўё ахлат идишига дезодарант сепилишини эслатади. Сақич ҳам ёрдам бермайди, уни фақат кучли овқатдан сўнг чайнаса ҳазм бўлишни тезлаштиради, оч қоринга эса ошқозонни бузади, ошқозон ярасини келтириб чиқаради.

✅ Кун давомида оғизни чайиб туриш, ҳар ярим соатда иложи бўлса минерал сув ичиш, вақти-вақти билан лимон нимтасини сўриш ёки лимонни қандсиз  совуқ чой билан ичиш жуда яхши фойда беради. Чой билан йогурт — хидга қарши восита ҳисобланади.

Добавить комментарий