ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ
#Мутахассис_минбари
ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ
Ёрқиной ТОШПЎЛАТОВА, олий тоифали шифокор, терапевт:
🩸 Доғлар. Тери рангининг ўзгариши ёки тери эпидермис қаватининг қуриб кетиши қон айланиши бузилганлигининг яққол аломатидир.
🩸 Оёқлардаги шишлар. Қон айланиши бузилганда оёқларга кислород билан тўйинган қон ва зарур озиқ-моддалар энг охирги навбатда етиб келади. Агар организмга қон бир текис етиб бормаса, тана ортиқча суюқликни тўплаб, суюқлик балансини тиклашга ҳаракат қилади. Натижада унда шишлар кузатилади.
🩸 Соч тўкилиши. Кўп соч тўкилиши ва тирноқларнинг заифлашиши сифатсиз овқатланиш ва стресс натижасидир. Бу ҳолат организмга етарли миқдорда витаминлар келиб тушмаслиги ва бунинг натижасида қон айланиши бузилиши оқибатида содир бўлади.
🩸 Овқатнинг секин ҳазм бўлиши. Овқат ҳазмининг секинлашуви метеоризм (қорин дам бўлиши), меъда ширасининг меъёридан ортиши ва қабзият билан биргаликда кечади. Булар ҳам танада қон айланиши бузилганлиги аломатлари ҳисобланади.
🩸 Тез-тез шамоллаш инфекция ва вирусларга чидамсизлик. Қон айланиши издан чиққанда ёки секинлашганда иммун тизими кучсизланади ва бунда организмнинг ҳимоя кучлари одатдагидай ишлай олмайди.
🩸 Қўл ва оёқлар совуқ бўлиши. Бу жуда кенг тарқалган аломатдир. Қон айланиши тезлиги яхши бўлса, тана ҳарорати ҳам меъёрий даражада бўлади. Агар қон айланиши секинлашса, ички ҳарорат ҳам пасаяди.
🩸 Сурункали чарчоқ ва организмнинг ўта ҳолдан тойиши. Қон айланиши издан чиққанда турли муаммолар билан бирга сурункали чарчоқ ҳам кузатилади.
Yana o‘qing! Soch to‘kilishiga qarshi tabiiy davo